Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал
бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-6207-сон
Фармонига асосан “Молия ва инвестиция саводхонлиги” (6-банди) дастури доирасида
Молия вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа мутасадди
ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик
субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни молиявий хизматлар ва
маҳсулотлар, жумладан капитал бозори ҳамда молиявий инструментлар ҳақида
хабардор қилиш каби қатор вазифалар юклатилган.
Шунингдек, мазкур Фармон билан тасдиқланган 2021-2022 йилларда капитал
бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг
39-бандига мувофиқ капитал бозори, шу жумладан бозорни тартибга солиш соҳасида
билим ва кўникмаларга қаратилган кадрлар тайёрлашнинг комплекс тизимини яратиш
белгиланган.
Мазкур топшириқни ижро этиш мақсадида Молия вазирлиги тарафидан хар
чоракда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозори ва Давлат қимматли қоғозлари
бозорининг таҳлилий маълумотномаси, шунингдек капитал бозори янгиликларига
доир кунлик ва ҳафталик маълумотнома (маълумотномалар илова қилинади)
чиқарилиши йўлга қўйилди.