Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги “2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сон Фармони ижроси бўйича ўтказилган йиғилиш


        Н.Раимов-Жиззах вилояти ҳокимлиги котибят мудири


А.Таниқулов- Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти масъул ходими

Кун тартибидаги масала юзасидан Жиззах вилояти ҳокимлигининг котибят мудири Н.Раимов тўхталиб ўтди ҳозирги глобаллашув шароитида ҳамда халқаро ва минтақавий можаралар трансформацияси давом этаётган бир пайтда, экстремизм ва терроризмга қарши самарали курашиш масаласи кун тартибидаги долзарб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилиш учун шарт-шароит яратмоқда.

Шу муносабат билан, экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қўйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланиши тўғрисида айтиб ўтди.

Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм халқаро хавфсизликка, шу жумладан Марказий Осиёда асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Экстремизм ва терроризм хавфи ҳамда таҳдидларига қарши курашиш Ўзбекистон Республикаси учун биринчи навбатдаги вазифалардан бири бўлиб, минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни тақозо этади.

Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ўйланган тинчликсевар, прагматик ва изчил ташқи сиёсатни олиб бориб, экстремизм ва терроризмнинг умумий таҳдидларига қарши курашишда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқдир.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, хавфсизликнинг бўлинмаслиги, ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги, халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва тамойилларини ҳурмат қилиш принципларига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси ўз тарихида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларга бир неча маротаба дуч келган. Ушбу йўналишда хавф-хатар, таҳдид ва таҳликалар сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият билан биргаликда экстремизм ва терроризм ҳамда уларни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширгани тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Ғозиев ўз сўзида Экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги мавжуд тажриба, шунингдек, минтақа давлатларидаги мазкур таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳолатнинг ретроспектив ва қиёсий таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, Марказий Осиёда экстремистик ва террорчилик фаолияти, асосан, миллатчилик (миллий), ижтимоий, диний ва сиёсий ғоялар остида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021—2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиясида экстремизм ва терроризмнинг минтақада тарқалиши учун асосий сабаб ва шарт-шароитлар ҳам, экстремист ва террорчилар ўз бузғунчи фаолиятида фойдаланадиган турли ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ғоявий ва бошқа омиллар ҳам инобатга олинган.

Стратегия Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг умумэътироф этилган тамойил ва нормаларига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларининг қоидаларини амалга оширишга қаратилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари кун тартибидаги масала юзасида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти масъул ходими А.Таниқулов  диний таълим муассасаси — муайян конфессияга мансуб бўлган, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчиларини ва улар учун зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи томонидан ташкил этилган муассаса;

диний ташкилот — фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси (маҳаллий диний ташкилот, диний таълим муассасаси ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи);

диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи — бир конфессиянинг маҳаллий диний ташкилотлари, шунингдек диний таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта маъмурий-ҳудудий бирлигида (Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятда, Тошкент шаҳрида) рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган маҳаллий диний ташкилотлар томонидан ташкил этилган диний ташкилот;

маҳаллий диний ташкилот — Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳари) ҳудудида доимий яшаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташаббуси билан ташкил этилган, фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ёки шаҳар ҳудудида амалга оширувчи диний ташкилот (масжидлар, черковлар, синагогалар, ибодатхоналар ва бошқалар);

миссионерлик — аниқ мақсадга қаратилган мафкуравий таъсир ўтказиш орқали шахсни (бир гуруҳ шахсларни) ўз динига киритиш мақсадида унга (уларга) диний қарашларни мажбуран сингдиришга ва диний таълимотни тарқатишга доир фаолият;

қонунга хилоф диний фаолият — диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатиш, диний ташкилот томонидан фаолиятни ўзи турган жойдан, шу жумладан ибодат қилинадиган бинолардан ва диний ташкилотга тегишли ҳудудлардан ташқарида амалга ошириш, шунингдек диний таълим муассасаларидан ташқарида хусусий тартибда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш;

диний профессионал таълим — диний таълим муассасаларида ўқувчиларга маълум бир конфессияга оид диний билимлар беришга қаратилган жараён;

прозелитизм — миссионерлик фаолиятининг бир конфессияга эътиқод қилувчиларни бошқа конфессияларга ўтказишга қаратилган шакли эканлигини такидлаб ўтди.

Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди.

Ўз динига эътиқод қилиш ёки ишониш эркинлигига нисбатан фақат қонунда назарда тутилган чекловлар татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш, урушни, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилиш, фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига тажовуз қилиш, фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаштирувчи туҳматдан иборат уйдирмаларни тарқатиш, аҳоли ўртасида саросима уйғотиш ҳамда шахс, жамият ва давлатга қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар содир этиш мақсадида диндан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари қуйидагилардан иборат:

фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш;

конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш;

виждон эркинлигини таъминлашда дунёвий давлат қурилишини сақлаб қолиш;

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликка фуқаролар ҳамда диний ташкилотлар томонидан риоя этилишини таъминлаш;

жамоат тартибига, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита виждон эркинлигини, шунингдек виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликнинг амалда изчил ҳамда бир хил тарзда қўлланилишини таъминлашга доир чораларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли давлат органидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланади ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Расмий ҳужжатларда фуқароларнинг динга нисбатан муносабатини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Фуқароларнинг ҳуқуқларини уларнинг динга муносабатига қараб ҳар қандай тарзда чеклаш ва тўғридан-тўғри ёки билвосита устунликлар белгилаш, уларнинг диний ёки атеистик эътиқоди билан боғлиқ ҳолда фуқароларда адоват ва нафрат уйғотиш ёхуд уларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, худди шунингдек муқаддас диний эътиқод объектларини таҳқирлаш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан ҳеч ким ўз диний эътиқодларини сабаб қилиб бўйин товлаши мумкин эмас. Диний эътиқодларини сабаб қилиб, бир мажбуриятни бажаришни бошқасига алмаштиришга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.